Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда 18 та паррандачилик комплекси ва 30 та асаларичилик лойиҳаси ишга туширилади
Сурхондарё вилоятида паррандачилик ва асаларичилик соҳасини ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди. Жорий йил 60 миллион долларлик 18 та паррандачилик комплекси ва наслчилик лойиҳаларини ишга тушириш режалаштирилган.
Йиғилишда таъкидланишича, йилига 45 минг тонна парранда гўштига эҳтиёж мавжуд бўлган Сурхондарёда ҳозирча бирорта йирик паррандачилик комплекси йўқ. Шу боис вилоятда йирик ишлаб чиқариш қувватларини яратиш орқали ички бозорни таъминлаш ва импорт ўрнини босиш муҳимлиги қайд этилди.
Жорий йилда умумий қиймати 60 миллион доллар бўлган 18 та паррандачилик комплекси ва наслчилик лойиҳаларини амалга ошириш режаси белгилаб олинди.
Шунингдек, Сурхондарёда табиат эрта уйғониши сабабли асаларичилик мавсуми айнан шу ҳудуддан бошланиши қайд этилди. Агар наслли она ари генетикасини вилоятнинг ўзида йўлга қўйишга эришилса, соҳада “катта сакраш” қилиш мумкинлиги таъкидланди.
Шу муносабат билан хориждан она ари наслларини олиб келиш, 150 минг дона наслдор асалари пакетини ишлаб чиқариш бўйича 30 та лойиҳани бошлаш топширилди.
Мавзуга оид
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
12:41 / 23.06.2026
Наманганда паррандачиликнинг тўлиқ саноат цикли йўлга қўйилмоқда
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026