Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россия доллардан воз кечмоқчи эмаслигини айтди
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Россияни ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан фойдаланмасликка мажбур қилмоқда.
Фото: ТАСС
Россия президенти Владимир Путин Россия АҚШ долларидан бутунлай воз кечмоқчи эмаслигини айтди, деб хабар бермоқда REGNUM.
«Агар доллар ҳақидаги гапларимни биз ундан захира валюта ёки универсал ҳисоб-китоб воситаси сифатида воз кечишни истаяпмиз, деб тушунган бўлсангиз, ундай эмас», — деди Путин.
Россия президентининг сўзларига кўра, у АҚШ ҳукумати доллардан санкциявий чора сифатида фойдаланаётгани ҳақида гапирган. Масалан, Россия ҳамкорлари билан ҳарбий-техник соҳада долларда ҳисоб-китоб қила олмайди, чунки бунга нисбатан санкциялар жорий этилган.
Шу боис Россия ўзаро ҳисоб-китобларда бошқа валюталарга ўтишга мажбур.
«Америкалик шерикларимиз бизни бунга мажбур қиляпти. Биз ўз хоҳишимиз билан эмас, мажбуран шундай қиляпмиз», — деди Путин.
Унинг таъкидлашича, АҚШ бу ҳаракати билан ўзига ўзи зарар бермоқда, чунки долларда ҳисоб-китоб қилиш ишончли эмас.
Мавзуга оид
18:40 / 27.03.2026
ОАВ: Путин олигархларга урушни молиялаштиришни таклиф қилди
17:34 / 24.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
13:40 / 24.03.2026
Россия иқтисодиётида пасайиш бор — Путин
19:22 / 23.03.2026