10:21 / 07.06.2021
1728

Самарқандда хотинига тегишли фермер хўжалиги ерини 5 000 долларга сотаётган шахс ушланди

Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида фермер хўжалиги ерини 5 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фуқаро ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тайлоқ тумани «Т.Д.» фермер хўжалиги ишчиси Ю.Ж. ўзининг турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги фермер хўжалигига тегишли бўлган 10 сотих ер майдонини фуқаролардан бирига фирибгарлик йўли билан сотаётганда ушланган. У олдиндан келишилган 5 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top