09:00 / 08.06.2021
6639
Реклама

Boulevard – бу Таshkent City’нинг меъморий обидаси

Dream City Development компанияси Boulevard турар жой мажмуасининг меъморий хусусиятлари билан таништиришда давом этади.

Boulevard турар жой мажмуаси мумтоз Европа услубида бунёд этилган. Бинолар меъморий элементларидаги мураккаб ва нафис нақшлар мажмуага ўзгача муҳит бахш этади. Баланд арка ва устунлар, фавворалар, уйларнинг бурчаклари, бетакрор безак деталлари – буларнинг барчаси Boulevard турар жой мажмуасини беқиёс даража олиб чиққан.

Шунингдек, мажмуанинг ўзига хос хусусияти ҳар бир хонадонда балкон мавжуд ҳамда шифтлари баланд. Бу хонадонга максимал даражада табиий ёруғлик киришига имкон беради. Бундан ташқари, деразадан сунъий кўлмак ва фаввораларга эга ҳовлининг чиройли манзараларидан завқланишингиз мумкин.

Mажмуадаги ҳар бир кўчага машҳур шаҳарлар – Париж, Милан, Барселона номлари берилиб, бу аҳоли ва меҳмонларга ўзларини ушбу гўзал шаҳарлардан бирида юргандек ҳис қилишларига имкон беради. Юқори даражадаги мажмуа пойтахт ишбилармонлик ҳаётининг марказида жойлашганлиги Boulevard турар жой мажмуасини Тashkent City'нинг ҳақиқий меъморий обидасига айлантиради.

Эслатиб ўтамиз, Boulevard турар жой мажмуасидаги сўнгги хонадонларнинг сотувлари яқин кунларда яна бошланади. Функционал ва шинам турар жой мажмуасидан юқори сифатли кўчмас мулкни сотиб олиш имкониятини бой берманг.

Батафсил маълумотларни сотув офиси ҳамда қуйидаги рақамлардан олишингиз мумкин: +99871 202 22 22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Таshkent City ХИМ

Мўлжал: «Халқлар дўстлиги» майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: www.fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top