Таниқли журналист Сафар Остонов вафот этди
Таниқли журналист, «Ўзбекистон овози» газетаси бош муҳаррири, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сафар Остонов 73 ёшида вафот этди.

Kun.uz манбаси маълумотига кўра, марҳум апрель-май ойларида коронавирусга чалиниб шифохонада даволаниб чиққанди. Унинг ўлимига ушбу касаллик асоратлари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Сафар Остонов 1948 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган, 1972 йилда Тошкент давлат университетини журналистика йўналишида тамомлаган.
1990-йилларда «Спорт» ва «Ўзбекистон футболи» газеталарида бош муҳаррир бўлган, кейинроқ Ўзбекистон президенти аппаратида маслаҳатчи сифатида ишлаган.
1999 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист давлат мукофоти билан тақдирланган.
У 2000-йиллар бошларидан бери «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.
Сафар Остонов 2019 йил декабрида бўлиб ўтган парламент сайловларида 63-Каттақўрғон сайлов округидан Халқ демократик партияси номидан Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси эди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши биринчи форуми ўтказилади
Ўзбекистон | 09:10
-
Тошкентнинг бешта туманида иссиқ сув таъминоти тикланади
Жамият | 08:50
-
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Самарқандда музокара ўтказди
Ўзбекистон | 08:42
-
Тошкентдаги тиббиёт институтлари битирувчи курс талабаларига университет дипломи берилади
Ўзбекистон | 07:42