«Толибон» Туркиядан Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилди
Маълумотларга кўра, Афғонистондаги Туркия ҳарбийлари 500 нафарни ташкил этади.

"Толибон" ҳаракати Туркиядан НАТОнинг бошқа аъзолари каби Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Бу ҳақда толиблар расмий вакили Суҳайл Шаҳин маълум қилди.
"НАТО аъзоси бўлган Туркия биз 2020 йил 29 февралда АҚШ билан имзолаган келишувга мувофиқ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетиши лозим. Туркия буюк мусулмон мамлакати, Афғонистон у билан тарихий алоқаларга эга. Келажакда мамлакатимизда янги исломий ҳукумат тузилганидан сўнг у билан яқин ва яхши муносабатлар ўрнатиш умидидамиз", дея Шаҳиннинг сўзларидан иқтибос келтирди TOLO News телеканали.
Reuters агентлигининг хабар беришича, май ойида Анқара НАТО Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетганидан сўнг Кобул аэропортини қўриқлаш таклифини берган.
Маълумотларга кўра, Афғонистондаги Туркия ҳарбийлари 500 нафарни ташкил этади.
АҚШ апрел охиридан Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлаганди. АҚШ президенти Жо Байден қўшинлар Афғонистондан 11 сентябргача тўлиқ олиб чиқилишини айтган. Бироқ экспертларнинг таъкидлашича, бу жараён анча аввал якунланиши мумкин.
АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилишича, Қўшма Штатлар Афғонистондан қўшинларининг ярмидан кўпини олиб чиқиб бўлган.
Мавзуга оид

21:45 / 25.03.2025
«Сен барибир ютқазасан». Имомўғли қандай қилиб мухолифат етакчисига айланди?

12:35 / 25.03.2025
Хоразмда Туркия сармояси иштирокида янги лойиҳалар амалга оширилади

11:59 / 24.03.2025
«Толибон»нинг ҳам Амударёдан сув олишга ҳаққи бор – сув хўжалиги вазири

11:17 / 20.03.2025