Ўзбекистон | 15:14 / 12.06.2021
2546
2 дақиқада ўқилади

Жўқарғи Кенгесда Сенат раиси иштирокида йиғилиш ўтказилди

Қорақалпоғистонда хизмат сафарида бўлиб турган Сенат раиси Танзила Нoрбаева 11 июнь куни  Жўқорғи Кенгесда ўтказилган йиғилишда иштирок этди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов очди.

“Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори бўйича амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар тўғрисида Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Бахитжан Хабибуллаев маълумот берди.

Таъкидланишича, 2020-2023 йилларда 12 трлн 353 млрд сўмлик 1 359 та инвестиция лойиҳалари  амалга оширилиши ва 17 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Жорий йил 1 июнь ҳолатига 4 трлн 940 млрд сўмлик 912 та лойиҳа ишга туширилиб, 7 249 та янги иш ўринлари яратилган.

Шу жумладан, 2021 йил январь-май ойларида 247,6 млрд сўмлик 113 та лойиҳани амалга ошириш орқали 2 597 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Aмалда 110 та 219,2 млрд сўмлик лойиҳа ишга туширилган. 2 322 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Шу билан бирга, қиймати 200,5 млрд сўмлик 89 та лойиҳа муддатидан олдин ишга туширилиб, 532 та янги иш ўринлари яратилган.

Мавзуга оид