Жаҳон | 18:22 / 12.06.2021
10064
1 дақиқада ўқилади

Москвада коронавирус тарқалиши авж олгани сабабли янги чекловлар киритилди

Москвада охирги суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 6701та ҳолат аниқланган бўлиб, бу йил бошидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Фото: ТАСС

Москва мэри Сергей Собянин коронавирус тарқалишини тўхтатиш билан боғлиқ янги чекловлар киритилиши тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, 13 июндан 20 июнгача савдо марказлари ва бошқа жамоат жойларидаги болалар ўйингоҳлари ишламайди. Шунингдек, парклардаги аттракционлар ёпилади.

Бундан ташқари, тунги муассасалар ва ресторанлар фаолияти чекланади.

«Умумий овқатланиш муассасалари, тунги клублар, караоке, боулинг, дискотека ва бошқа кўнгилочар муассасаларнинг соат 23:00дан 06:00гача ишлаши тақиқланади», — дейилади ҳужжатда.

Москвада охирги суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 6701та ҳолат аниқланган бўлиб, бу йил бошидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Шаҳарда коронавирус юқтирганлар сони 1,2 миллиондан ошган, 20838 бемор вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид