Ўзбекистон | 16:52 / 12.06.2021
26380
1 дақиқада ўқилади

Раҳмонбек Усмонов Тошкент метрополитени раҳбари этиб тайинланди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ягона акциядорининг қарори билан, Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси ўринбосари – «Тошкент метрополитени» УК бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Раҳмонбек Усмонов 2021 йил январида транспорт вазири ўринбосари этиб тайинланган эди. У ушбу лавозимдан бир неча кун олдин озод этилган.

Тошкент метрополитенида раҳбар ўзгариши метродаги кетма-кет кўнгилсиз ҳодисалар фонида рўй бермоқда.

61 ёшли Усмонов 2011 йилдан 2018 йил апрелига қадар Тошкент шаҳри ҳокими эди.

У 2018 йил апрелидан Автомобил транспорти агентлиги (айни пайтда тугатилган) раҳбарининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган, ўша йил октябр ойидан Юнусобод тумани ҳокими лавозимида иш бошлаганди.

Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг Kun.uz'га берган маълумотига кўра, Тошкент метрополитенининг эндиликда собиқ раҳбари Ойбек Худойқулов янги лавозимга тайинланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид