Ўзбекистон | 07:42 / 14.06.2021
2660
1 дақиқада ўқилади

14 июн куни республика бўйича кам булутли об-ҳаво сақланиб туради 

14 июнда кундуз куни республика бўйича кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 31-36 даража иссиққача кўтарилади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-34 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража иссиқ бўлади.

14 июнда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид