Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Орол денгизининг қуриган тубидаги 3 кунлик «Ралли Мўйноқ» қандай ўтади?
Олдинроқ 18-20 июнь кунлари Мўйноқ туманида «Ралли Мўйноқ – 2021» автомобиль спорт мусобақалари бўлиб ўтиши ҳақида маълумот бергандик. Мусобақага бош соврин сифатида президент совғаси – 2 дона «Nexia» машинаси қўйилган.
Пойгалар бошланишидан бир неча кун олдин мусобақа дастури эълон қилинди.
Унга кўра,

- Биринчи кун, 17 июнь соат 10:00дан 17:00гача - иштирокчиларни рўйхатга олиш, спорт автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш. Соат 17:30дан 18:30гача - мусобақа иштирокчилари ва ҳакамлар ҳайъати билан умумий йиғилиш.
- Иккинчи кун, 18 июнь соат 8:00дан 9:00гача - спорт автомобилларини техник ва экипаж аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш. Соат 10:00дан – автопойга мусобақасининг тантанали очилиши. Соат 10:30 – биринчи экипаж старти. Соат 18:00 – сўнгги экипаж финиши (регруппинг), иштирокчилар Орол денгизининг ҳозирги қирғоқларида тунашга қолади («Оқтумсиқ»). Соат 20:30 – дастлабки натижаларнинг эълон қилиниши;
- Учинчи кун, 19 июнь соат 8:00дан 9:00гача – спорт автомобилларини техник ва экипаж аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш. Соат 9:30дан – биринчи экипаж старти. Соат 14:00дан – сўнгги экипаж финиши. Соат 17:00 – спорт мусабоқаси иштирокчилари билан умумий йиғилиш. Соат 18:30 – дастлабки натижаларнинг эълон қилиниши;
- Тўртинчи кун, 20 июнь соат 10:00да мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Мусобақалар қуйидаги класслар бўйича ташкиллаштирилмоқда:
- двигатель ҳажми 1600 см³ гача «А-8» автомобиль класси бўйича;
- двигатель ҳажми 2000 см³ гача «А-9» автомобиль класси бўйича;
- двигатель ҳажми 2000 см³ гача «Багги»;
- двигатель ҳажми 500 см³ гача мотоцикллар бўйича.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Бош прокуратураси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти мусобақа ташкилотчилари этиб белгиланган.


Мавзуга оид
19:14 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
21:21 / 05.04.2025
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди
19:59 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди
20:00 / 11.11.2022