Жаҳон | 19:29 / 15.06.2021
2764
1 дақиқада ўқилади

Швецияда коронавируснинг ҳиндча штаммини юқтирганлар сони кўпаймоқда

Ўтган пайшанбадан душанбагача мазкур штаммни юқтириш ҳолатлари сони 71тадан 121тага етган.

Швецияда коронавируснинг ҳиндча штаммини юқтириш ҳолатлари беш кун ичида камида 70 фоизга ошди. Бу ҳақда Aftonbladet нашри хабар берди.

 Нашрнинг ёзишича, ўтган пайшанбадан душанбагача мазкур штаммни юқтириш ҳолатлари сони 71тадан 121тага етган.

Швецияда коронавируснинг ҳиндча штаммини юқтириш ҳолатлари кўпайиши мамлакатнинг бош эпидемиологи Андерс Тегнелни хавотирга солмоқда.

Мамлакатда 27 декабрда оммавий эмлаш бошланганди. Ҳукумат Швециядаги барча катта ёшли аҳолини эмлашни 5 сентябргача якунлашни режалаштирган. Ҳозирда аҳолининг 51,3 фоизи вакцинанинг камида бир дозаси билан эмланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид