Ўзбекистон | 19:35 / 15.06.2021
2505
1 дақиқада ўқилади

Термизда машина ўғирлаб 2018 йилдан бери қочиб юрган шахс ушланди

Термиз шаҳрида босқинчилик ва машина ўғирлаш жиноятларини содир этиб, 2018 йилдан бери қочиб юрган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2018 йил 17 январь куни Термиз шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган А.Баҳодир Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми (бочқинчилик) ва 267-моддаси 1-қисмда (транспорт воситасини олиб қочиш), кўрсатилган жиноятларни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб кетган.

Шундан сўнг, Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Баҳодирга нисбатан қидирув эълон қилинган ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қайд этилишича, 2021 йил 22 май куни мазкур шахс Термиз шаҳри ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мавзуга оид