Қайд этилишича, 14 февраль куни Жомбой тумани ИИБга шу тумандаги «Гулистон» МФЙда яшовчи 65 ёшли У.Н. мурожаат қилиб, хонадонида ижарада турувчи 21 ёшли У.Р. «Nexia-2» автомашинасини олиб қочганини хабар қилади. Мурожаатда маълум қилинишича, У.Р. уй эгасини хоналардан бирида бўлганида устидан қулфлаган ва автомашинани олиб қочиб кетган.
Шундан сўнг ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув натижасида У.Н.га тегишли «Nexia-2» Сирдарё тумани ҳудудида йўл четидаги бетон тўсиққа урилган ҳолатда топилган. У.Р. ҳодиса жойида ушланган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, У.Р. гумон қилинувчи тариқасида терговга жалб қилинган. Ҳозирда мазкур иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







