10:44 / 17.06.2021
12637

Юнусобод ва Яшнобод ИИО ФМБга янги раҳбарлар тайинланди 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Абдумажид Мавлонович Шермуҳаммедов Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шермуҳамедов Абдумажид Мавлонович

Шунингдек, Ойбек Абдукаримович Қаюмхўжаев Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Қаюмхўжаев Ойбек Абдукаримович

Маълумот учун, Абдумажид Шермуҳаммедов ўз вақтида Чилонзор тумани ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган. У 2017 йил апрел ойи ўрталарида, президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманига ташриф буюрганидан сўнг, туман ҳокими билан биргаликда эгаллаб турган вазифасидан озод этилганди.

Top