Ўзбекистон | 12:07 / 18.06.2021
16084
1 дақиқада ўқилади

Якшанба куни Россиядан салқин ҳаво оқими кириб келиши бошланади - «Ўзгидромет»

Бугун ва эртага кичик градиентли юқори босимли майдон об-ҳаво шароитини белгилайди, деб хабар қилмоқда “Ўзгидромет”.

Республикада кам булутли об-ҳаво устун бўлади, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли туманларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кундуз кунлари 35-40 даража иссиқни ташкил этади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даражага юқоридир. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шанба куни баъзи жойларда чангли бўрон билан 23-28 м/с гача кучаяди.

Якшанба куни Россиянинг Европа ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бу ҳаво массалари мамлакатнинг жанубий ҳудудларига қулай ҳарорат олиб келади. Фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат меъёрдан 2-4 даража паст бўлади ва кечаси 15-18 даража илиқ, кундузи 29-32 даража иссиқ, жанубда 34-37 даража иссиқ атрофида бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид