Ўзбекистонда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилмоқда
“Тадбиркор ишлаши, ғояларини рўёбга чиқариши керак. У фақат ҳужжат, катта бюрократия ичида кўмилиб кетса, ишини ким қилади? Шунинг учун унга қўлида битта компакт, тушунарли ҳуқуқий меъёрлар тўплами зарур”, – деди адлия вазири Русланбек Давлетов.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
16 июн куни Савдо-саноат палатасининг навбатдаги қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда адлия вазири Руслан Давлетов иштирок этиб, Тадбиркорлик кодекси, тадбиркорликка оид қонунчиликдаги муаммолар таҳлили ва уларнинг ечимлари тўғрисида нутқ сўзлади.
Адлия вазирлигига кўра, вазир ўз ахборотида икки асосий масалага тўхталиб ўтган.
Биринчиси, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган Тадбиркорлик кодекси, иккинчи масала эса умуман тадбиркорликка оид қонунчиликдаги муаммолар таҳлили ва уларнинг ечимлари.
“Ҳамма битта нарсани тушуниши керакки, тадбиркорликнинг асосий моҳияти – бу фойда олиш, самарадорлик ва олинган фойдани яна инвестиция қилишдан иборат. Яъни, тадбиркор фойдани қанча кўп олса, шунча кўп инвестиция қилади ва бу мамлакатнинг ўсишига хизмат қилади. Демак, тадбиркорнинг ўсишидан давлат манфаатдор”, деди Р.Давлетов.
Билдирилишича, Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлар учун ягона ҳуқуқий манба ҳисобланмиш Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа ақлли тартибга солиш (smart regulation) концепциясига мувофиқ қонун ижодкорлиги замонавий услубларидан ҳисобланган “One in two out”, BPR тамойиллари асосида ишлаб чиқилмоқда.

Кодекс нима учун керак?
Биринчидан, ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тарқоқ ҳолда ва ниҳоятда кўп миқдорда қабул қилинган. Хусусан, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5000 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд.
Ҳужжатларнинг ниҳоятда кўплиги улар ўртасида коллизияларни келтириб чиқариши мумкин, зарур бўлган қонунчилик ҳужжатини топиш ҳамда амалда қўллашда қийинчиликларни келтириб чиқариши табиий, бу эса тадбиркорлик субъектлари асосли эътирозларига сабаб бўлади.
“Тадбиркор ишлаши, ғояларини рўёбга чиқариши керак. У фақат ҳужжат, катта бюрократия ичида кўмилиб кетса, ишини ким қилади? Шунинг учун унга қўлида битта компакт, тушунарли ҳуқуқий меъёрлар тўплами зарур. Масалан, Японияда тадбиркорнинг қўлида биттагина Савдо кодекси бўлади, у фақат шунга кўра ўз ишини олиб боради”, деди вазир.

Иккинчидан, соҳани ҳуқуқий тартибга солишда замонавий тенденциялардан келиб чиқиб бўшлиқларни бартараф этиш зарурияти мавжуд, янги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ тартибга солиш масаласи турибди. Масалан, “ўрта бизнес” мезонлари, инновацион тадбиркорлик ва электрон тижоратнинг кириб келиши (стартап-корхоналар, инновацион кластерлар, технологик парклар ва б.).
Таъкидланишича, Тадбиркорлик кодекси қабул қилиниши тарқоқ ҳолда ҳамда турли коллизиялар мавжуд бўлган қонунчилик ҳужжатларини ягона ҳужжатга бирлаштириш, тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини барқарорлаштириш, давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини камайтириш, шунингдек, тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасида ягона ёндашувни белгилашга хизмат қилади.
Лойиҳа сентябр-октябр ойларида жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилиши айтилди.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Арсенал" "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Бавария" ўз уйида "Интер"га енгилди
Спорт | 01:57
-
Трампнинг бойлиги ўзи жорий этган божлар сабаб 500 млн долларга камайди
Жаҳон | 00:56
-
Музларнинг тез эриши Арктикадаги геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда — Financial Times
Жаҳон | 00:24
-
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
Ўзбекистон | 23:55 / 08.04.2025
Мавзуга оид

14:40 / 15.08.2024
Сенат Тадбиркорлик кодексини маъқуллади

07:56 / 31.05.2022
Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси эълон қилинди

15:20 / 09.06.2021
Сўнгги 15 йилда суғориладиган ерлар аҳоли жон бошига 24 фоизга камайган – Адлия вазири

21:51 / 25.11.2020