Ўзбекистон | 11:34 / 21.06.2021
4531
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради - «Ўзгидромет»

Фото: KUN.UZ

Бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича Урал ҳудудларидан деярли салқин ҳаво кириб келиши давом этади, бу эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишининг олдини олади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, текислик ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кейинги икки кун ичида (душанба ва сешанба) куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ушбу давр давомида ҳаво ҳарорати кечалари 16-21 даража илиқ, кундуз кунлари 30-35 даража иссиқ, жанубда 36-39 даража илиқ атрофида бўлади, бу июнь ойи сўнгги ўн кунлигининг меъёрий ҳарорат қийматларига яқиндир.

Республика бўйича баъзи жойларда айрим кунларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид