Ўзбекистон | 12:35 / 21.06.2021
6492
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда 19 ёшли қиз зўрлангани айтилмоқда. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида 19 ёшли қиз зўрлангани айтилмоқда. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Маълум қилинишича, жорий йил 23 май куни Паст Дарғом туманидаги текстил корхоналаридан бирида ишлаган 19 ёшли қиз иш вақтида зўрланган. Қизнинг айтишича, у ўша куни тунги навбатчиликда ишлаётган бўлган. Корхона устаси келиб, ундан ташқарига чиқишни сўраган. Сўнг қўл-оёғини боғлаб, машинада корхона ёнида жойлашган қурилиши битмаган бино олдига олиб борган. Ўша ерда машина ичида зўрлаган.

Қайд этилишича, қизнинг зўрлангани ҳолати юзасидан 28 ёшли А.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) билан жиноий иш қўзғатилган. Айбланувчига нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид