Ўзбекистон | 11:29 / 21.06.2021
5415
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда фуқаронинг уй-жойи ёниб кетди

Сирдарё вилояти Боёвут туманида фуқаронинг уй-жойи ёниб кетган. Оқибатда хонадоннинг 104 метр квадрат майдони ёнган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 20 июнь куни соат 12:50да Боёвут тумани, «Фарҳод» МФЙ, Шабнам кўчаси 32-уйда ёнғин содир бўлган. Ёнғинга жами 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Дастлабки экипаж ёнғин жойига соат 12:55 да етиб борган ва соат 13:40да ёнғин батамом ўчирилган.

Қайд этилишича, ёнғиндан яшаш уйининг 104 метр квадрат майдонидаги том ва шифт қисми зарарланган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида хонадоннинг 400 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.

Таъкидланишича, ёнғинда ҳеч ким жароҳат олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид