Элита шоли етиштириш учун ҳудуд ажратиш танлов асосида амалга оширилади

Вазирлар Маҳкамаси Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.
Ҳужжат президентнинг "Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 2 февралдаги ПҚ-4973-сон қарори билан қўйилган вазифаларни ижро этиш доирасида қабул қилинган.
Низом қуйидагиларни назарда тутади:
- суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиб олиш тартиби;
- уруғлик шоли етиштирувчи талабгорлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби ва муддатлари, шу жумладан, суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда унинг якунлари бўйича қарор қабул қилиш;
- уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлган субъектларнинг ҳужжатларини юритиш;
- уруғлик шоли етиштирувчиларнинг вазифалари, шунингдек, ушбу талаблар уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар томонидан бажарилмаслиги оқибатлари.
Уруғлик шоли етиштириш учун танлов фермер хўжаликлари, шоличилик кластерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида ўтказилади. Шоли майдонлари ҳамда экиладиган навлари ва етиштириладиган уруғлик шоли ҳажмлари уруғлик етиштирувчилар таклифларидан келиб чиқиб туман ҳокимликлари ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг буюртманомасига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.
Уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун тадбиркорлик субъектлари туман ҳокимликлари ҳузуридаги ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида тузилган махсус ишчи гуруҳларига мурожаат қиладилар.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2021 йилдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

14:21 / 20.02.2025
Хоразм вилояти шоли етиштирувчилари қўшимча субсидиялар олади

21:11 / 19.01.2025
Хоразмда 10 гектар ерни 250 млн сўмга сотишга уринган шахслар ушланди

16:26 / 16.10.2024
Хоразмда яна рейдерлик. Шоликорлар ҳосилини тортиб олиш оммавий тус олганми?

20:17 / 16.08.2024