Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:53 / 24.06.2021
3905
1 дақиқада ўқилади
2021/2022 ўқув йилидан академик таътил беришнинг янги тартиби ўрнатилади
2021/2022 ўқув йилидан академик таътил беришнинг янгича тартиби ўрнатилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Янги тартибга кўра:
- академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб (агар олий таълим муассасасида бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади;
- оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш сабабли анъанавий шаклдаги таълимни давом эттириш имконияти бўлмаган талабаларга ҳам академик таътилни олиш ҳуқуқи берилади;
- талабаларга ўқиш давомида академик таътил берилиши бўйича миқдорий чекловлар бекор қилинади;
- академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаштирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
11:08 / 13.11.2021
Талаба дастурхони: сариёғ ва гўштга пул етмаган, буханка ва «ролтон»дан ўзга нарса йўқ(ми?)
16:42 / 11.11.2021
Талабаларнинг севимли транспорти: метро ва автобуслар билан боғлиқ айрим муаммолар
14:16 / 11.11.2021