Давлат кадастрлари тўғрисидаги низомлар янги таҳрирда қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамаси “Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Ҳужжат президентнинг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарорини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.
Қуйидагилар тасдиқланди:
- Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (1);
- Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;
- Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом.
Низомга (1) асосан давлат ер кадастри ерларни ҳисобга олиш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар кафолатланишини таъминлаш, ердан фойдаланишни ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш мақсадида юритилади.
Қуйидагилар давлат ер кадастрининг асосий вазифалари ҳисобланади:
- ер кадастри маълумотларини ишлаб чиқиш технологиясини доимий равишда такомиллаштириш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш;
- фойдаланувчиларга ер кадастри тўғрисида ишончли маълумотлар тақдим этиш.
Давлат ер кадастрини юритиш аэрокосмик суратга олиш, топографик-геодезик, картографик, тупроқ, агрокимёвий, геоботаник тадқиқотлар ва бошқа тадқиқотлар ҳамда изланишлар олиб бориш, ерларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиниши ва баҳоланиши, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали таъминланади.
Қуйидагилар давлат ер кадастрининг таркибий қисмлари ҳисобланади:
- ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларга бўлган мулк ва ижара ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, сервитутларни ва ушбу ҳуқуқларга доир бошқа чеклашларни ҳисобга олиш;
- ер миқдорини ҳисобга олиш;
- ер сифатини ҳисобга олиш (тупроқ бонитетини аниқлаш);
- ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш.
Қуйидагилар давлат ер кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
- республиканинг бутун ҳудудини қамраб олиш;
- фазовий координатларнинг ягона тизимини (WGS-84) қўллаш;
- ер кадастрига доир маълумотларни ишлаб чиқиш услубининг бирлиги ва узлуксизлиги;
- ер кадастрига доир маълумотларнинг ишончлилиги ва тежамлилиги.
Давлат кадастрлари ягона тизимига давлат ер кадастрига оид киритиладиган маълумотларнинг таркиби Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан ишлаб чиқилади ҳамда ДСҚ ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилади.
Давлат ер кадастри тасдиқланган схемага мувофиқ юритилади. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва филиалларининг функциялари белгиланди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Писториус: Трампнинг Украина бўйича таклифи капитуляцияга ўхшайди
Жаҳон | 13:52
-
НҲҲ лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 13:47
-
Шмихал: АҚШ ва Киев аввалги ёрдам учун қарз масаласини ҳал қилди
Жаҳон | 13:41
-
Акциядорлик жамиятлари ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди
Ўзбекистон | 13:39
Мавзуга оид

10:09 / 25.03.2025
66 мингдан ортиқ ҳолатда ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши аниқланди

15:20 / 05.03.2025
Ўзбекистонда андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди

16:12 / 20.01.2025
Тошкент шаҳри ҳокимлиги кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлишга чақирди

07:34 / 25.07.2023