Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин
Бугун, 26 июн куни Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фавқулодда ҳолатлар юзага келганда тезкорликни ошириш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ўқув машғулотлари ўтказилади.
“Шу муносабат билан бугун, 26 июн куни соат 08:00 дан 10:00 гача пойтахтнинг Темур Малик, Дўрмон йўли, Мирзо Улуғбек, Мустақиллик, Бобур, Афросиёб, Ойбек, Нукус ва Шароф Рашидов кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати қисқа муддатга чекланиши мумкин”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026