Ўзбекистон | 07:40 / 28.06.2021
2024
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди 

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 35-40 даража иссиқ бўлади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 37-39 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғолди ҳудудларида куннинг иккинчи яримда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-29 даража иссиқ атрофида бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид