Жамият | 16:00 / 28.06.2021
39968
5 дақиқада ўқилади

Иссиқ-Кўлда дам олишни режалаштирамиз

Asialuxe Travel миллий туроператори қандай қилиб Иссиқ-Кўлга ортиқча тўловларсиз ташриф буюриш ва у ерда бутун оила нима билан шуғулланиши мумкинлиги ҳақида айтиб беради.

Иссиқ-Кўл бу қандай кўл?

Иссиқ-Кўл – бу Қирғизистонда жойлашган кўл. Кўл ҳеч қачон музламайди, ҳатто жуда совуқ бўлганида ҳам, шу сабабли, у қирғиз тилидан таржима қилинганда «иссиқ кўл» маъносини беради. Кўл катталиги бўйича дунёда Каспий денгизидан кейин иккинчи тузли кўл ҳисобланади, тозалиги бўйича эса Байкал кўлидан кейинги ўринда туради.

У ерга қандай қилиб етиб олиш мумкин?

Asialuxe Travel миллий туроператори 11 июлдан Тошкент – Томчи (Иссиқ-Кўл) – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри чартер рейсларни йўлга қўймоқда. Қулай Uzbekistan Airways авиалайнерларида у ерга бор-йўғи 1,5 соатда етиб олишингиз мумкин. Рейслар Тошкентдан якшанба кунлари жўнаб кетади ва халқаро Томчи аэропортида кўл қирғоғига қўнади.

Иссиқ-Кўлга бориш учун қандай ҳужжатлар керак?

Агар сайёҳ 60 кунгача бўлган муддатга келган бўлса, Қирғизистонда Ўзбекистон фуқаролари учун виза керак эмас. Йўловчига бор-йўғи хорижга чиқиш паспорти ва учишдан олдин 72 соат ичида олинган салбий натижага эга ПЗР-тест жавоби керак.

Қаерда тўхтаган маъқулроқ?

Иссиқ-Кўл қирғоғида яшаш учун жойлар кўп: ҳар қандай дид ва бюджетга тўғри келадиган шинам пансионат ва санаториялардан бошлаб ажойиб беш юлдузли меҳмонхоналаргача. Қаерда тўхтасангиз ҳам, сизни ажойиб табиат кутиб олади: барча меҳмонхона ва пансионатларда ўсимликлар, игнабаргли дарахтларга эга ўрмонлар ва гуллар кўп, шунингдек, хусусий пляж ва бассейн, хонадан ташқарига ажойиб кўриниш ва энг тоза тоғ ҳавосидан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин!

Иссиқ-Кўлда дам олиш қанчага тушади?

Иссиқ-Кўлни кўпчилик нарх ва сифатнинг уйғунлиги учун яхши кўради. Икки кишилик хонада яшаш шарти билан бир киши учун бир ҳафталик тўлақонли дам олиш нархи 3,7 млн сўмдан бошланади. Йўлланма авиачипталар, аэропортдан меҳмонхонагача ва меҳмонхонадан аэропортгача бўлган трансфер, икки кишилик хонада яшаш, уч мартали овқатланиш ва COVID-19 учун суғуртани ўз ичига олади. Қўшимча харажатларга келсак, совғалар, ўйин-кулги ва шопинг учун ўзингизга керакли маблағни олиб боришингиз кифоя.

Иссиқ-Кўлда пляж қандай?

Бу ерда юмшоқ қум ва майда тошлар ётқизилган 600 километрли пляжлар бор. Сув жуда тиниқ ва ёз ўрталарида Цельсий бўйича 20 даражагача исийди. Ҳудуд яхши ободонлаштирилган: душ, кийим алмаштириш жойлари, пирс, шезлон ва дам олиш учун чодирлар.

Соғликни қаерда яхшилаш мумкин?

Иссиқ-Кўл ўзининг шифобахш хусусиятлари билан таниқли. Айрим пансионатлар иссиқ булоқлар, минерал сувлар, лойли муолажаларга ихтисослаштирилган.

COVID-19 билан касалланган бўлсангиз, кўлга ташриф буюриш соғликни тиклаш учун ажойиб қарор бўлади. Тоза тоғ ҳавоси ва кўл шабадаси иммунитетни тиклаш ва мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Кўлда нима билан шуғулланиш мумкин?

Пляжда кўплаб аттракционлар мавжуд. Катамаран ёки скутерда учиш, аквапаркка бориш ёки атрофни томоша қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари, Иссиқ-Кўлда балиқ тутиш машғулоти жуда фаол. Бу ерда форель, чебак, сиг, лешч, судак, сазан ва карп балиқларини тутсангиз бўлади. Адреналин олиш учун парапланда кўл устида учиш ва гидроциклда сайр қилиш мумкин. Дайвинг мухлислари эса сув тубига тушиб, ўтган цивилизация қолдиқларини ўрганишлари мумкин.

Йўлланмаларни қаерда максимал даражада фойда билан банд қилиш мумкин?

Asialuxe Travel миллий туроператорининг маҳсулотлари, яъни Иссиқ-Кўлга бўлган туристик тўпламларни Ўзбекистоннинг барча туристик компанияларидан топишингиз мумкин. Шунингдек, сиз www.asialuxe.uz сайти орқали мустақил равишда нархлар билан танишишингиз, меҳмонхона танлашингиз ва тур банд қилишингиз мумкин.

Иссиқ-Кўлга туристик тўпламларни харид қилиш учун ушбу телефон рақамига қўнғироқ қилинг: +99871 2017777

Asialuxe Travel – сизнинг миллий туроператорингиз!

Манзил: Тошкент шаҳри, Саид Барака кўчаси, 24.

Сайт: asialuxe.uz

Telegram: t.me/asialuxe

Telegram'даги қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours

Telegram'даги қайноқ турлар ўзбек тилида: t.me/asialuxe_qaynoqtur

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқлари асосида

Мавзуга оид