Ўзбекистон | 07:44 / 30.06.2021
3592
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради 

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво 36-41 даража иссиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43 даража иссиққача кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 38-40 даража иссиқ атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-32 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид