Ўзбекистон | 07:39 / 01.07.2021
3484
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 36-41 даража иссиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43 даража иссиққача кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 39-41 даража иссиқ атрофида бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29-34 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид