Жамият | 20:50 / 05.07.2021
1895
1 дақиқада ўқилади
Бўстонлиқ туманида юк машинаси каналга тушиб кетди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида юк машинаси каналга тушиб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 июль куни соат 10:00ларда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида 1964 йилда туғилган ҳайдовчи К.Б. бошқарувида бўлган «Камаз-5511» русумли юк машинаси каналга тушиб кетган.
Дастлабки суриштирувга кўра, «Камаз-5511» иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиш учун йўл бўшашини кутиб турган вақтда орқага ҳаракатланиб кетиб Паркент каналига тушиб кетган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. «Камаз-5511» махсус техник воситалар ёрдамида каналдан чиқариб олинган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.