09:21 / 07.07.2021
1995

Қўнғиротда ИИБ ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Қўнғирот тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи таянч пунктлари профилактика инспектори, катта лейтенант М.Жуманиязовга Қўнғирот туманида яшовчи фуқаро М.М. ўзига нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлиги бўйича ҳужжатларни судга юбормасдан ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1 миллион сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган. 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан профилактика инспектори катта лейтенант М.Жуманиязов вазирлик раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилган.

Унга асосан масъул ташкилот ходимлари 3 июль куни тезкор тадбир ўтказган. Унда М.М., катта лейтенант М.Жуманиязовнинг хизмат хонасида 930.000 (тўққиз юз ўттиз минг) сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Нукусдаги «Прогресс» мактаби ва тез тиббий ёрдам марказига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланганди.

Top