17:56 / 09.07.2021
11609

ХВЖ дунё мамлакатларига 650 млрд доллар маблағни тақсимлаб бермоқчи

Ушбу маблағлар мамлакатларнинг пандемиядан сўнг тикланиши учун ажратилади. Бу ХВЖ тарихидаги энг йирик маблағ тақсимланишидир.

Халқаро валюта жамғармаси ижроия қўмитаси давлатлар ўртасида 650 млрд доллар маблағни тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ушбу маблағлар мамлакатларнинг пандемиядан сўнг тикланиши учун ажратилади. Агар ушбу қарор ХВЖ кенгаши томонидан тасдиқланадиган бўлса, пуллар ёз охиригача ўтказилади, деб хабар берилмоқда ХВЖ сайтида.

ХВЖнинг тақсимотчи директори Кристалина Георгиеванинг таъкидлашича, маблағлар август охиригача тақсимланади.

Ажратилган маблағлар барча аъзо мамлакатларнинг ликвидлиги ва резервлари ошишига, ишонч мустаҳкамланиши ва жаҳон иқтисодиёти барқарорлигига ёрдам беради, дея қайд этилади ХВЖ томонидан.

Top