Жамият | 15:34 / 10.07.2021
6070
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда эр собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирди

Хоразм вилояти, Хонқа туманида мудҳиш қотиллик юз берди. 

Урганч тумани, Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган эркак 4 июль куни тунда Хонқа тумани, Истиқлол маҳалласига, 1992 йилда туғилган собиқ турмуш ўртоғининг яшаш уйига борган. 

У уй эшигининг қулфланмаганидан фойдаланиб, ичкарига кирган ва ҳовлида ухлаб ётган собиқ турмуш ўртоғининг бўйин қисмига ўзи билан олиб борган ошхона пичоғини бир неча марта санчган. 

Шовқинга ҳовлида ухлаб ётган қайнонаси уйғониб кетган. Шунда эркак қўлидаги пичоғини унинг кўкраги олди ва орқа қисмига санчган.

Мудҳиш ҳодиса оқибатида эркакнинг собиқ турмуш ўртоғи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган, қайнонаси оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. 

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Мавзуга оид