Ўзбекистон | 10:08 / 12.07.2021
21415
2 дақиқада ўқилади

Кунлик пневмония ҳолатлари 300га яқин, яна 3 бемор коронавирусдан вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 458 кишида коронавирус, 297 кишида пневмония аниқланиб, 3 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 11 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 116421 (+458) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 43 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 17 нафари Андижон вилоятида,
  • 15 нафари Бухоро вилоятида,
  • 56 нафари Жиззах вилоятида,
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 9 нафари Навоий вилоятида,
  • 21 нафари Наманган вилоятида,
  • 39 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 16 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 33 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 29 нафари Фарғона вилоятида,
  • 17 нафари Хоразм вилоятида,
  • 44 нафари Тошкент вилоятида,
  • 102 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 297 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 19 нафар,
  • Жиззах вилоятида 63 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
  • Навоий вилоятида 6 нафар,
  • Наманган вилоятида 42 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 40 нафар,
  • Фарғона вилоятида 63 нафар,
  • Тошкент вилоятида 35 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 45 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 111514 (+325) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 774 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид