Алматида Қурбон ҳайити тадбирлари онлайн шаклда ўтказилади
Маълумот берилишича, Qurban-2021 сайти орқали садақа қилинади ҳамда қурбонликлар учун маблағлар ўтказилади. Қурбонликка аталган жониворлар Алмати областининг Қарасай районидаги махсус майдонда сўйилади.

Алмати шаҳри бош санитар врачи Жандарбек Бекшин шаҳарда Қурбон ҳайити қандай тарзда нишонланиши ҳақида маълумот берди, деб ёзади Tengrinews.kz.
Бекшиннинг сўзларига кўра, Қурбон ҳайити бу йил ҳам ўтган йилдаги каби онлайн шаклда ўтказилади.
«Ўтган йили Қурбон ҳайитини илк марта онлайн режимда ўтказдик. Ўтган йилги тажриба садақа ва қурбонликни онлайн ўтказиш мумкинлигини кўрсатди. Qurban-2021 сайти орқали садақа қилинади ҳамда қурбонликлар учун маблағлар ўтказилади. Қурбонликка аталган жониворлар Алмати областининг Қарасай районидаги махсус майдонда сўйилади», — деди Бекшин.
Унинг айтишича, барча тадбирлар юқори даражада ўтказилиши учун дин ишлари бошқармаси ва муфтий билан қўшимча учрашув ўтказилади.
Бу йилги Қурбон ҳайити 20 июлга тўғри келади.
Аввалроқ Россия мусулмонлари диний бошқармаси уламолар кенгаши пандемия сабабли Москвада Қурбон ҳайити намози онлайн ўқилиши тўғрисида қарор чиқарганди.
Ўзбекистонда 2021 йилги Қурбон ҳайити муносабати билан бюджет ташкилотларида ишловчилар кетма-кет уч кун дам олишади.
Президент фармонига асосан, 20–22 июл (сешанба–пайшанба) кунлари – иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун дам олиш кунлари ҳисобланади.
Мавзуга оид

23:18 / 25.03.2022
Тошкент ва Алмати орасида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилмоқда

15:51 / 12.07.2021
Москвада Қурбон ҳайити намози масжидларда ўқилмаслиги маълум қилинди

21:05 / 24.04.2021
Алматида отишма содир этган шахс уйига яшириниб олди. Полиция уни қўлга олиш операциясини ўтказмоқда

18:12 / 31.07.2020