15:00 / 13.07.2021
4732

ERIELL Group: «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорликда «Қуйи Сургил» конида саноат миқиёсидаги газ оқими олинди

«2017-2021 йилларда углеводород хом-ашёси қазиб олишни ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури» ижроси доирасида ERIELL Group томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси «Қуйи Сургил» конидаги 20-сонли қудуқни бурғулаш ишлари якунланди. 4320 метр чуқурликдан дебити суткасига 930,487 минг м³ бўлган саноат миқиёсидаги газ оқими олинди. Бу мазкур кондаги жорий йилнинг январь ойида юқори газ оқими олинган 14-сонли қудуқдан кейинги иккинчи бундай чуқур баҳолаш-эксплуатация қудуғи ҳисобланади.  

 Юқори саноат гази оқими олиниши лойиҳа чуқурлигини 3800 метрдан 4320 метргача чуқурлаштириш қарорини қабул қилган ERIELL Group ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари ўртасидаги юксак даражадаги ҳамкорлик маҳсулидир. Бунинг натижасида Қуйи Юра ётқизиқларининг янги уфқларини очиш пайтида саноат гази оқими олинган эди. 

«2017-2021 йилларда углеводород хом-ашёси қазиб олишни ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури» ижроси доирасида конни бурғулаш 150 кун давомида амалга оширилди, уни ўзлаштириш эса 2 кун давом этди. Бурғулашда юқори ҳароратли моддий-техник ресурслардан фойдаланилди.  

Эътирофга молик жиҳати шундаки, бурғулаш вақтида ҳеч қандай авария ҳолатлари ва асоратлар кузатилмади.

12 июль куни қудуқ муваффақиятли равишда ишга туширилди. 

Диаметри 114×6 мм ва умумий узунлиги 1200 метр бўлган шлейфли газ қувури, шунингдек диаметри 108×6 мм ва умумий узунлиги 600 метр бўлган шлейфли газ қувури (лупинг) қурилиши амалга оширилди. 

ERIELL Group Матбуот хизмати Ⓣ

Top