Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода фирибгарлик қилган ўқитувчи ва унинг шеригига жиноят иши очилди
Бухорода фуқарони ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган университет ўқитувчиси ва унинг шериги қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро С.А. Бухоро давлат университети ўқитувчиси Б.Ў. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Р.ни ваколатли танишлари орқали ушбу таълим муассасасига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган. Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлар ушбу “хизмати” учун фуқаро Ш. орқали 4 000 доллар олганда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Бухоро давлат университети мактабгача таълим кафедраси ўқитувчиси фуқарони магистратура йўналишига ўқишга киритиш учун 2 500 доллар олаётганда ушланганди.
Мавзуга оид
13:56 / 27.11.2025
Олий таълимда аёл профессор-ўқитувчилар улуши 46 фоизга етди
10:25 / 24.11.2025
Бухорода бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан вафот этди
08:31 / 20.11.2025
Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар ушланди
13:15 / 08.11.2025