Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди
Тошкент шаҳрида ўқувчига нисбатан куч ишлатгани учун жиноят иши очилган мактаб ўқитувчисига оид тергов ҳаракатлари тугатилди. Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан яқин кунларда қўшимча расмий ахборот берилишини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ўқувчига нисбатан куч ишлатгани ортидан жиноят иши қўзғатилган ўқитувчига оид тергов ҳаракатлари тугатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.
Маълум қилинишича, воқеа 19 май куни Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда содир бўлган. Дарс жараёнида информатика фани ўқитувчиси ва 9-синф ўқувчиси ўртасида жанжал келиб чиққан. ИИВ ахборотига кўра, ўқувчи дарс интизомига риоя қилмаган ва ўқитувчининг талабларини бажармаган. Шундан кейин икки томон ўртасида жанжал юзага келган.
Орадан кўп ўтмай, ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
25 май куни эса мазкур ҳолат бўйича ўқитувчига нисбатан очилган жиноят иши тугатилгани маълум қилинди. Ички ишлар вазирлиги яқин вақт ичида бу борада қўшимча расмий маълумот берилишини билдирган.
Мавзуга оид
11:09 / 13.06.2026
Silk Road Finance & Technology Forum: дунё етакчилари Тошкентда жамланади
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
22:49 / 30.05.2026