Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаитилик собиқ сенатор президентни ўлдиришга алоқадорликда гумон қилинмоқда
Ҳаитилик собиқ сенатор Жон Жоэл Жозеф мамлакат президенти Жовенел Моизни ўлдиришга алоқадорликда гумонланиб қидирилмоқда. Бу ҳақда Rezo Nòdwès маҳаллий нашри маълум қилди.
Собиқ сенатордан ташқари Моизнинг ўлдирилишини тергов қилиш доирасида яна икки киши – ҳуқуқшунос Жозеф Феликс Бадио ва бизнесмен Родольф Жаар қидирилмоқда.
Полицияда таъкидланишича, ушбу шахсларнинг барчаси “қуролланган ва хавфли ҳисобланади”. Улар қотиллик, қотилликка суиқасд ва қуролли талончиликда гумон қилинмоқда.
8 июлда Ҳаити полицияси бошлиғи Леон Шарл Моизнинг ўлдирилиши иши бўйича ҳибсга олинган 6 киши орасида келиб чиқиши ҳаитилик бўлган Жеймс Солаж борлигини, қўлга олинганлардан яна бири собиқ ҳаитилик бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
12 июлда АҚШ давлат департаменти вакили Нед Прайс АҚШ Моиз ўлдирилиши иши бўйича 3 америкалик фуқаро ушланганидан хабардор эканини, ушбу фуқароларга консуллик кўмаги кўрсатилишини айтган. Ўша куниёқ CNN телеканали Ҳаити президенти ўлдирилиши билан боғлиқ ҳолда қўлга олинганлардан бир нечаси АҚШ махсус хизматлари информатори бўлганини маълум қилган.
Жовенел Моиз 7 июлга ўтар кечаси ўз қароргоҳида ўлдирилди. Ҳужум вақтида унинг рафиқаси Мартин Моиз яраланган. Ҳозирда у АҚШда даволанмоқда.
Мавзуга оид
10:23 / 20.06.2025
ХМТ: Ҳаитида 1,3 млнга яқин киши тўдалар зўравонлиги туфайли уйини тарк этди
09:29 / 09.12.2024
Ҳаитида қирғин: камида 110 киши ўлдирилди
23:57 / 14.11.2024
Ҳаитида бир кунда Американинг учта йўловчи самолёти ўққа тутилди
21:37 / 21.08.2024