Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда туз ортиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди
Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудида туз ортиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 16 июль куни соат 10:00ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг 1081-километрида туз ортиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасининг ҳайдовчиси, айланма ҳаракатланиш давомида, рулни кескин буриб юборган. Оқибатда юк машинаси ўнг томонга ағдарилган ва йўлни тўсиб қўйган.

Таъкидланишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Фақат юк машинаси шикастланган. Унга ортилган тузга зарар етган. Ҳодиса вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
12:09 / 23.12.2025
Самарқандда икки суд раиси ишдан олинди
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
10:54 / 18.12.2025