Президент мактабларига кириш имтиҳонлари 26–28 июлга режалаштирилмоқда
Президент мактаблари кириш имтиҳонларининг саралаш босқичи 26, 27 ва 28 июл кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Жавоблар август ойининг биринчи ярмида эълон қилинади.

Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг саралаш босқичи қачон бўлиши ҳақида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Қабул комиссияси раҳбари ўринбосари Шерзод Худойқулов маълумот берди.
Унга кўра, Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг саралаш босқичи 26, 27, 28 июл кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Жавоблар Cambridge Assesment томонидан август ойининг биринчи ярмида ташкилот расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Шунингдек, у Президент мактабларига ариза топширган талабгорларга биринчи босқич саралаш имтиҳонларига рухсатномаларни қаердан ва қай тартибда олинишини тушунтириб ўтди.
«Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан Президент мактабларига ариза топширган талабгорларга биринчи босқич саралаш имтиҳонларига рухсатномаларни юклаб олиш ҳақида жорий йилнинг 20 июлигача смс-хабарнома жўнатилади. Шундан сўнг талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, «Шахсий кабинет» бўлимини очиши ва у ерга ўз ID рақамларини киритиш орқали рухсатномани юклаб олиши мумкин.
Ўқувчидан маслаҳат-таништирув ва имтиҳон кунига шу рухсатнома билан келиш талаб қилинади, ота-оналар имтиҳон жараёнларини test2021.uz сайти орқали онлайн кузатиш имкониятига эга бўлишади», – деди Қабул комиссияси раҳбари ўринбосари.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

22:20 / 18.09.2021
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 2-босқич натижалари эълон қилинди

21:22 / 10.09.2021
Президент мактабларидаги стандартлар келгусида умумтаълим мактабларида ҳам жорий қилиниши керак — Шавкат Мирзиёев

19:11 / 23.07.2021
Президент мактабларининг битирувчилари давлат ОТМларига имтиҳонсиз қабул қилинишига изоҳ берилди

11:41 / 23.07.2021