Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 2-босқич натижалари эълон қилинди
21–22 август кунлари ўтказилган президент мактабларининг 2-босқич имтиҳон натижалари Cambridge Assessment International Education ташкилоти веб сайтига жойлаштирилди.
Президент таълим муассасалари агентлигининг билдиришича, Cambridge Assessment ташкилотининг Тест ишлаб чиқиш ва қабул жараёнларини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Гвен Кодвелл 2-босқич имтиҳон натижалари чиққанини расман маълум қилган.
Тест натижаларини ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 21–22 август кунлари республика бўйлаб 14 та ҳудудда президент мактабларининг 5–10-синфларига қабул имтиҳонларининг иккинчи босқичи ўтказилганди. 2-босқичда номзодлар инглиз тили ва мантиқий фикрлаш фанларидан имтиҳон топширишганди.
Мавзуга оид
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025