Жаҳон | 22:05 / 18.07.2021
14143
1 дақиқада ўқилади

Хитойда биринчи марта одамнинг маймун вирусидан ўлими қайд этилди

Фото: Фото: Chinatopix /AP

Хитойда биринчи марта одамнинг маймун вирусидан ўлими қайд этилди. Пекинлик ветеринар ушбу вирус қурбонига айланган, деб хабар берди Global Times нашри.

Маймун вируси B (BV) маймунсимонларни ўрганиш билан шуғулланувчи муассасанинг 53 ёшли ходимида тасдиқланган. Унда март ойи бошида иккита маймун жасадини ёргандан кейин бир ой ўтиб, касалликнинг биринчи аломатлари – кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари аниқланган.

Шундан кейин ветеринар бир нечта шифохонага ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бироқ у 27 май куни вафот этган.

Таъкидланишича, бунгача Хитой ҳудудида маймун вируси B’дан ўлим ва ҳаттоки уни юқтириб олиш ҳолати қайд этилмаган.

Ушбу вирус 1932 йилда аниқланган ва маймун билан бевосита алоқа вақтида юқиши мумкин.

Юқоридаги ҳолат ортида Хитойда лаборатория маймунлари ортидан назоратни кучайтириш ҳамда ветеринарлар ҳимоясини таъминлаш тавсия қилинган.

Мавзуга оид