Жаҳон | 10:53 / 19.07.2021
3404
1 дақиқада ўқилади

Toyota Олимпиада вақтида телерекламадан воз кечди

Токио Олимпиадасининг бош ҳомийси Toyota Motor компанияси Олимпиада мавзусидаги телерекламани намойиш қилмайди. Бу ҳақда компания раҳбарларидан бирига таяниб Yomiuri Shinbun нашри маълум қилди.

Фото: Getty Images

“Олимпиада жамиятда у ҳақида умумий фикр бўлмаган ҳодисага айланди”, деб айтган компания вакили. Нашрнинг таъкидлашича, компания бош директори Акио Тойода Олимпиада очилиши маросимида иштирок этмайди.

Компаниянинг бундай қарорга келишига Япония аҳолиси ўртасида Олимпиадани ўтказиш ёки ўтказмаслик борасида якдиллик йўқлиги сабаб бўлган. Японларнинг учдан икки қисми Япония пандемия ортида Олимпиадани хавфсиз ўтказа олишига ишонмаяпти.  

Олимпиада 23 июлдан 8 августга қадар бўлиб ўтади. Япония бош вазири Ёсихидэ Суганинг рейтинги коронавирус авж олиши ва Олимпиада ўтказилиши ортида 2020 йил сентябрдан бери энг паст кўрсаткичга тушиб кетди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид