Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХОҚ Олимпиада-2032 мезбонини эълон қилди
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2032 йилги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилишини эълон қилди.
Inside the Games’нинг хабар беришича, ХОҚнинг бугунги сессиясида бу ҳақда маълум қилинган. Қайд этиш жоиз, Олимпиадалар тарихида энг йирик турнир учинчи маротаба Австралияда ўтказилади. Бунгача 1956 йил Мельбурн, 2000 йилда эса Сидней Олимпиадага мезбонлик қилганди. 2032 йилда ҳам турнир яшил қитъада ўтадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинлари Франция пойтахти Парижда, 2028 йилда эса АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилади.
Маълумот учун, коронавирус пандемияси сабабли бир йилга кечиккан Токио-2020 Олимпиадасининг расмий очилиш маросими 23 июль куни ўтказилади. Мусобақа бугун, 21 июлдан 8 август кунига қадар давом этади.
Мавзуга оид
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
09:03 / 12.02.2026
ХОҚ Берлин олимпиадаси рамзлари туширилган футболкани сотувдан олиб ташлади
19:15 / 10.11.2025