09:38 / 22.07.2021
13070

Тошкентнинг қатор ҳудудларида қарийб 2 кун сув бўлмайди

23 июль куни соат 09:00 дан 24 июль соат 21:00 гача Сергели тумани ТХАЙ ва КХАЙ оралиғидаги ичимлик сув қувурларини кўчириб ўтказиш ишлари олиб борилиши муносабати билан бир неча манзилгоҳларда вақтинча сув таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ маълум қилди.

Тошкент вилояти Қибрай тумани «Янги Ўзбекистон» боғида Д-1400 мм Л-475 м, Тошкент шаҳар Сергели тумани Хонобод кўчасида Д-1000 мм Л-370 м ва Қипчоқ кўчасида Д-600 мм Л-200 м ичимлик сув қувурларини кўчириш жараёнида 23 июль куни соат 09:00дан 24 июль куни соат 21:00 гача сув таъминотида узилишлар кузатиладиган манзиллар рўйхати:

1. Сув таъминоти тўхтатилади: 

– Яшнобод тумани бўйича: «Катта Олмос», «Иқбол», «Ўртамасжид», «Мумтоз», «Катта Қўйлиқ», «Қўйлиқ Обод», «Уйсозлар», «Тарновбоши», «Янгиқўрғон», «Бехизор» маҳаллалари, 28 ва 29- сонли оилавий шифохоналарида.

– Бектемир тумани бўйича: «Абай», «Бектемир», «Олтинтопган», «Ҳусайн Байқаро», «Мажнунтол», «Миришкор», «Роҳат», «Зилола», «Иқбол», «Чашма», «Нурафшон» маҳаллалари, Порлоқ кўчаси, Сувсоз даҳаси -1, 2- мавзеларида. Водник қозонхонаси. 

– Миробод тумани бўйича: «Қўйлиқ ота», «Баротхўжа», «Парвона», «Баёт», «Чинор», «Янги Қўйлиқ», «Юксалиш», «Файзиобод», «Оқ уй», «Зиёнур», «Толариқ» маҳаллаларида, Қўйлиқ мавзеси 1, 2, 3, 4 - даҳаларида, Файзиобод, Билимдон кўчалари, “Ҳаёт” ва “Даниел Хил” меҳмонхоналарида. 6-қозонхонаси. 
 
– Сергели тумани бўйича: «Қўшқўрғон», «Хонобод», «Қурувчилар», «Зиёкор»,  «Маданият», «Шукур Бурҳонов» маҳаллаларида. 6-қозонхонаси. 
      
– Янгиҳаёт тумани бўйича: «Олчазор», «Чороғон», «Дўстлик», «Ёрқин» маҳаллаларида, туман прокуратурасида. 

2. Сув босими камаяди: 

- Сергели тумани бўйича:  «Қумариқ», «Қипчоқ», «Нурҳаёт», «Сўғдиёна», «Дарё бўйи», «Нўғай Қўрғон», «Виқор», «Бунёдобод», «Зийнат», «Йўлдош», «Навқирон», «Иттифоқ», «Эзгулик», «Мададкор», «Ҳабибий», «Ташаббус», «Янги Умид», «Орият», «Мархамат» маҳаллаларида. 
– Мусаффо оби ҳаёт МЧЖ ҳудуди бўйича:
– Қибрай тумани бўйича: «Чингелди», «Дўстлик», «Жарбоши», «Тошисти», «Ибрат»,  «Арғин», «Миришкор».
– Зангиота тумани бўйича: «Беруний», «Қорасув», «Хонобод»,   «Қушбеги», «Истиқлол», «Номданак», «Тараққиёт», «Хонободтепа». 

Top