Ўзбекистон | 07:45 / 23.07.2021
2374
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади 

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 37-42 даража иссиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво 38-40 даража иссиққача кўтарилади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 26-31 даража иссиқ бўлади.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига 23 июль куни республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид