Жаҳон | 15:46 / 23.07.2021
5817
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда кўчки оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
Полиция хабарига кўра, табиий офат юз берган ҳудудда вазият мураккаблигича қолмоқда, қурбонлар сони янада ўсиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ҳиндистон ғарбидаги Маҳараштра штатида юз берган кўчки оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Times of India нашри хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, кўчкига тинимсиз ёмғир ёғиши сабаб бўлган.
Полиция хабарига кўра, табиий офат юз берган ҳудудда вазият мураккаблигича қолмоқда, қурбонлар сони янада ўсиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ёмғирлар оқибатида шунингдек, қатор темир йўллар сув остида қолган. Йўлда тўхтаб қолган поездлар йўловчилари автобусларда олиб кетилмоқда.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024