Ўзбекистон | 10:29 / 23.07.2021
30934
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус ҳолатлари бўйича қаторасига бешинчи кун антирекорд қайд этилди, яна 5 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 738 кишида коронавирус, 462 кишида пневмония аниқлангани, 5 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122786 (+738) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

738 ҳолат — бу кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Ўзбекистонда янги ҳолатлар бўйича қаторасига бешинчи куни антирекорд қайд этилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 76 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 19 нафари Андижон вилоятида,
  • 15 нафари Бухоро вилоятида,
  • 85 нафари Жиззах вилоятида,
  • 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 17 нафари Навоий вилоятида,
  • 31 нафари Наманган вилоятида,
  • 78 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 28 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 77 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 65 нафари Фарғона вилоятида,
  • 21 нафари Хоразм вилоятида,
  • 89 нафари Тошкент вилоятида,
  • 118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 462 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кунлик коронавирус ва пневмония ҳолатлари сони 1200тани ташкил этди. 22 июль куни 719 кишида коронавирус, 492 кишида пневмония (жами 1211) ҳолатлари қайд этилганди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
  • Бухоро вилоятида 30 нафар,
  • Жиззах вилоятида 66 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
  • Навоий вилоятида 29 нафар,
  • Наманган вилоятида 32 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 50 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 18 нафар,
  • Фарғона вилоятида 35 нафар,
  • Тошкент вилоятида 69 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 117303 (+548) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 819 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид