08:59 / 26.07.2021
6655

Европа давлатларининг маҳбуслар сони бўйича рейтинги эълон қилинди

Фото: Unsplash

Истанбул жиноят ҳуқуқи академияси ходимлари Европанинг турли давлатларида 100 минг аҳолига тўғри келувчи маҳбуслар бўйича статистикани таҳлил қилиб чиқишди. Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, антирейтингда Беларусь етакчилик қилмоқда.

Беларусда 100 минг аҳолига 354 маҳбус тўғри келади. 2-ўринни Туркия (335 маҳбус) ва 3-ўринни Россия (331 маҳбус) эгалламоқда.

Европа давлатлари ичида 100 минг аҳолига маҳбуслар сони бўйича энг паст кўрсаткичга Исландия (33 маҳбус) ва Норвегия (49 маҳбус) эга.

Бундан ташқари, Украинада ушбу кўрсаткич 100 минг аҳолига 148 маҳбусни, Польшада 181 маҳбусни, Венгрияда 169 маҳбусни, Руминияда 116 маҳбусни, Молдова ва Словакиядда мос равишда 182 ва 190 маҳбусни ташкил қилар экан.

Шунингдек, Монакода бор-йўғи 21 киши, Сан-Маринода эса 6 кишигина панжара ортида сақланар экан. Ватиканда эса бирорта ҳам маҳбус йўқ.

Top