Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
27 июль куни Ўзбекистонда ҳарорат бироз пасайишни бошлайди
27 июль кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, аммо ҳарорат бироз пасайишни бошлайди. Максимал ҳарорат 35-40 даража иссиқ, Сурхондарё вилоятида 42 даража иссиққача, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 32-37 даража иссиқ атрофида бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво бироз 38-40 даража иссиққача салқинлашади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 26-31 даража иссиқ бўлади.
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
19:05 / 15.06.2026
Иссиқ ҳафтада жала ҳам кутилмоқда
14:05 / 13.06.2026